Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Республикамиз бўйлаб Наврўз-умумхалқ байрами кенг нишонланаётган айни кунларда, Қарши шаҳрида Миллий гвардия тасарруфидаги янги қад кўтарган спорт мажмуасининг очилиш маросими ўтказилди ва фойдаланишга топширилди.

Республикамиз бўйлаб Наврўз-умумхалқ байрами кенг нишонланаётган айни кунларда, Қарши шаҳрида Миллий гвардия тасарруфидаги янги қад кўтарган спорт мажмуаси ҳамда “Шўртан” маҳалласи учун ташкил қилинган болалар-спорт майдончаси фойдаланишга топширилди.
Ушбу тантанали тадбир вилоят ҳокими М.Азимов ва Миллий гвардия қўмондони - Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси (Ўзбекистон камондан отиш Федерацияси) раиси Р.Джураев иштирокида бўлиб ўтди.
Унда вилоят сектор раҳбарлари, ҳудудий маҳалла еттилиги, "Шўртан" маҳалласи раиси ва ушбу ҳудудда жойлашган 43-сонли мактаб директори, фахрийлар, шунингдек спортнинг “Қўл жанги”, “Камондан отиш” ва “Миллий кураш” турлари билан шуғулланиб келаётган мактаб ўқувчилари ҳамда маҳаллий ёшлар, федерация раҳбарлари, спорт усталари ва мураббийлар иштирок этишди.
Тантанали маросимда сўзга чиққан Миллий гвардия қўмондони ва вилоят ҳокими томонидан барча иштирокчиларга байрам муносабати билан самимий тилаклар билдирилди. Шунингдек, Наврўз-умумхалқ байрами билан, Юртбошимизнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган байрам табриги мазмун моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбарининг ёшларни ҳар томонлама камол топишига бераётган алоҳида эътиборлари натижасида, сўнгги йилларда юртимизда ёшлар орасида спортни оммалаштириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Қашқадарё вилоятида 2021 йилдан бугунга қадар,
“Қўл жанги” бўйича секциялар сони 10 тадан 36 тага кўпайди, 900 нафар спортчилар иштирокида 20 та вилоят ва республика миқёсидаги мусобақалар ташкил этилди ва уларда 3,6 минг нафар ёшлар қамраб олинди.
Бугунги кунда “Қўл жанги” бўйича Қашқадарё вилоятидан бир қатор спортчиларимиз жаҳон ареналарида фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда.
Хусусан, Қашқадарёдан чиққан жаҳон чемпионлари Олимжон Номуродов, Оғабек Қодиров, Мелиқул Эшназаров ва Аслбек Бобоевлар ҳамда Белорусь ва Италия давлатларида ўтказилган жаҳон кубоги совриндорлари Орифжон Нормуродов ва Ўғилой Жумановалар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятида ҳозирги кунда оммалашиб бораётган спортнинг “Камондан отиш” тури бўйича секциялар сони 1 тадан 71 тага ортиб, спортчилар сони 14 нафардан 1 017 нафарга етган.
Ушбу спорт тури бўйича 68 та мусобақа, 441 та ўқув машғулоти ташкил этилиб, 18 минг нафардан зиёд ёшлар ва спортчилар қамраб олинди.
Бу спорт тури бўйича қашқадарёлик Миркомил Мансуров, Азизбек Сайпуллаев, Сарвар Ахмадов ва Акобир Химматалиевлар Ўзбекистон чемпионатларида фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда.
Ёшларимизни спортга кенг жалб қилган ҳолда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш орқали, жисмонан бақувват, спорт соҳасида етук, шунингдек жаҳон ареналарида давлатимиз байроғини ғурур билан кўтарадиган юртимизга муносиб бўлган фарзандлар етишиб чиқишига замин яратилмоқда.
Юқорида айтилган фикрларнинг мантиқий давоми сифатида, мазкур спорт мажмуасига тадбир иштирокчилари томонидан юқори баҳо берилиб, Наврўз янгиланиш ва яшариш байрамида фойдаланишга топширилаётганлигининг ҳам ўз мажозий маъноси борлиги таъкидланди. Бу эса,Қашқадарёлик спортчи ёшлар ва уларнинг мураббийларига янада катта масъулият юклаган ҳолда ғалабага бўлган ишонч каби олий мақсад сари бирлаштириб, янги марралар томон етаклашига катта ишонч билдирилди.
Шундан сўнг, Миллий гвардия қўмондони буйруғи ўқиб эшиттирилиб, унга кўра бир гуруҳ спорт усталари ва мураббийлар муносиб рағбатлантирилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида меҳмонлар, Янги қад кўтарган ва замон талабларига мос спорт анжомлари билан жихозланган “Қўл жанги” ва “Миллий кураш” спорт заллари, ҳамда республикада ягона бўлган “Камондан отиш” ёпиқ мажмуасида спортчиларнинг кўзргазмали чиқишлари ҳамда улар учун яратилган шарт-шароитларнинг гувоҳи бўлдилар. Хусусан мазкур спорт мажмуасида бир вақтнинг ўзида 200 нафардан спортчилар шуғилланиш имконига эга бўлган “Қўл жанги” ва “Кураш”нинг бир нечта турлари учун спорт заллари ҳамда 50 нафар спортчилар шуғилланадиган спортнинг “Камондан отиш” турига мўлжалланган ёпиқ зал, шунингдек спорт федерацияларининг маъмурий биноси билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Тадбир сўнгида вилоят ҳокими ва Миллий гвардия қўмондони томонидан фарзанларини спорт тўгаракларига олиб келган ота-оналар учун ушбу ҳудудда “Book cafe” ташкил қилиш тўғрисида мутасадди рахбарларга топшириқлар берилди.

Text to speech