Республика бўйлаб «Кексалар ҳафталиги» доирасидаги тадбирлар давом этмоқда
Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёш авлодни миллий қадриятлармизни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашдаги ролини янада ошириш мақсадида республика миқёсида “Кексалар ҳафталиги” доирасида тадбирлар ўтказилди.
“Уч авлод учрашуви” шиори остида бўлиб ўтган мазкур тадбир Миллий гвардия мутасадди раҳбарлари, нуроний фахрийлар ҳамда ёшларнинг турли мавзуларда қизиқарли ва очиқ мулоқот қилишларига замин яратди.