Фарғона вилоятида ходимларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида фуқаронинг йўқолган хужжатлари топилди
Жорий йилнинг 19 август куни Қўқон шаҳар Буюк ипак йўли савдо комплексида хизмат олиб бораётган ходимларга Сирдарё вилоятида 1966 й.т У.Д мурожаат қилиб, эҳтиётсизлиги оқибатида 3000000 сўм миқдорида пули, пластик картаси ҳамда фуқаролик ҳужжатини йўқотиб қўйганини айтган. ИИБ ҳамда Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар туфайли фуқаронинг буюмлари топилиб, эгасига қайтарилган