Республикамиз бўйлаб гиёҳвандлик ва психотроп моддаларга қарши ҳамкорликдаги тезкор тадбирлар олиб борилмоқда
Жорий йилнинг 6 январь куни Фарғона вилояти Бешариқ туманида ДХХ, Миллий гвардия ва Ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Мазкур тадбир давомида 33 ёшли фуқаро Т.M. томонидан 3 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 800 000 (саккиз юз минг) сўм эвазига харидор сифатида жалб қилинган фуқарога сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Шунингдек, олиб борилган тезкор тадбир давомида жами 8 (саккиз) грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси, 2 дона “Тропикамид” ҳамда 17 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи психотроп моддалар борлиги аниқланиб ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ходимлари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.