Respublikamiz boʻylab pirotexnika vositalarining noqonuniy aylanmasiga qarshi reyd tadbirlari davom etmoqda
Жорий йилнинг 19 декабрь куни олинган тезкор маълумотга кўра, Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Марҳамат туманида истиқомат қилувчи 37 ёшли SH.B.ning яшаш хонадони ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Унда жами 220 дона "7 ШОС", 28 800 дона “Микки маус”, 87 600 дона «Британик» ва 8 дона “Королевский салют” номли тахминий қиймати 37 000 000 сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу каби тезкор тадбирлар Қашқадарё вилоятида ҳам ўтказилиб, Миллий гвардия ходимлари томонидан Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро P.N. тегишли 480 қути «Трения», 2 790 кути «Британик» номли тахминий қиймати 50 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Шунингдек, Косон туманида ўтказилган тадбирда 18 ёшли A.B. 119 қути «Трения» номли пиротехника воситасининг блогини 130 000 сўмдан сотмоқчи бўлиб турган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида катта миқдорда тамаки маҳсулотлари ҳамда пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.
Ўтказилган тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган фуқаро B.Y. бошқарувидаги «Нехиа-2» русумли автомашинаси Жиззах шаҳар “Эски шаҳар деҳқон бозори” олдидаги тураргоҳга келиб тўхтаган вақтида ушланиб, текширилганда автомашина салони ва юкхонасида божхона назоратини четлаб олиб кирилган 996 дона қутида акциз маркасиз турли номдаги тамаки маҳсулотлари ҳамда 79 қути «Трения» номли пиротехника воситаси борлиги аниқланди.
Умумий қиймати 20 миллион сўмлик тамаки ва пиротехника воситалари бўйича бирламчи процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳолат юзасидан вақтинча сақловга олинди.
Аниқланган тамаки маҳсулотлари расмийлаштирилиши учун тегишлилиги бўйича вилоят Божхона бошқармасига юборилди.