Санкт-Петербург шаҳрида Регби-7 халқаро турнири бўлиб ўтмоқда ва унда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси жамоаси юқори натижаларни қўлга киритмоқда
Мазкур мусобақа Россгвардия олий ўқув юртлари спартакиадасининг биринчи очиқ чемпионати ҳисобланади. Жами 5 та жамоа иштирок этаётган мусобақада регби бўйича Миллий гвардия терма жамоаси икки учрашувда ғалаба қозониб турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Улар дастлаб Жуков номидаги Новосибирск ҳарбий институти жамоасини 17:10 ҳисобида, сўнгра Россгвардиянинг Пермь ҳарбий институти жамоасини 26:0 ҳисобида, бугун эса Жуков номидаги Саратов ҳарбий институти жамоасини 26:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Финал босқичларида спортчиларимизга омад тилаб қоламиз.