Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ МОСКВА ШАҲРИДА 9-14 НОЯБРЬ КУНЛАРИ БЎЛИБ ЎТГАН ҚЎЛ ЖАНГИ БЎЙИЧА VIII ЖАҲОН КУБОГИ МУСОБАҚАСИДА, ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИНИНГ ФАХРЛИ 2 ЎРИННИ ЭГАЛЛАГАНЛИКЛАРИ МУНОСАБАТИ БИЛАН СПОРТЧИЛАРИМИЗ ВА УЛАРНИНГ МУРАББИЙЛАРИНИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАШГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ МАРОСИМ БЎЛИБ ЎТДИ

Россия Федерацияси Москва шаҳрида  9-14 ноябрь кунлари бўлиб ўтган қўл жанги бўйича VIII Жаҳон кубоги мусобақасида, юқори натижага эришган Миллий терма жамоамиз спортчилари ва уларнинг мураббийлари  билан,  Ўзбекистон ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси раиси, Миллий гвардия қўмондони  Р.Джураевнинг  учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур тантанали тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Боқиев, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев, шунингдек Ўзбекистон Джит-КунДо, Ўзбек жанг санъати федерациялари, Ўзбекистон Кикбоксинг ва Тэквандо ИТФ Ассоциациялари  раислари, Миллий гвардия  ва ҳамкор вазирликларлар мутасадди раҳбарлари ҳамда Қўл жанги федерецияси раиси ўринбосарлари, малакали мураббийлари ва спортчилари иштирок этишди.

Миллий гвардия қўмондони кириш сўзида Мазкур Жаҳон кубогида  Россия, АҚШ, Хитой, Туркия,  Германия, Италия каби 37 та давлатлар қаторида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси муносиб иштирок этиб, 300 дан ортиқ спортчилар қаторида 30 нафар спортчиларимиз мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилганликлари ва якуний натижаларга кўра  6 та олтин, 9 та кумуш, 8 та бронза медалларини қўлга киритиб, мамлакатимиз довруғини яна бир бор халқаро аренада намоён этганликларига алоҳида урғу берди.    

Сўз якунида Миллий гвардия қўмондони Ўзбекистон қўл жанги терма жамоасининг барча аъзоларига,  федерация раиси ўринбосарлари, спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва шифокорларга, спортчиларнинг ота-оналарига ўз миннатдорчилигини билдириб, келгусида олдимизга қўйилган олий мақсадлар сари биргаликда ҳаракат қилиб, юқори натижаларга эришишга ва қўл жанги спортини яқин келажакда Олимпиада ўйинлари қаторидан жой олишига ишонч билдирди.

 Шундан сўнг Миллий гвардия қўмондонининг Халқаро мусобақа иштирокчилари ва уларнинг мураббийларини рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқлари ўқиб эшиттирилди. Унга кўра барча иштирокчи спортчилар ва мураббийлар муносиб рағбатлантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишонлари, Фахрий ёрлиғи ва қимматбахо совғалар топширилди.   

Тадбирда сўз олганлар томонидан ҳалқимиз учун юксак ғурур бахш этиб Янги Ўзбекистонимизга янги ғалабаларни туҳфа этаётган спортчиларимизга ва уларнинг мураббийларига самимий тилаклар  билдирилди.

 

Text to speech