РУҲИЙ БАРҚАРОРЛИК МАШҒУЛОТЛАРИ
Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси малакали психологлари томонидан шахсий таркибнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, фавқулодда ҳолатларни, шунингдек стресс, депрессия ҳамда бошқа турли кўринишдаги ҳолатларни олдини олиш мақсадида аёл ҳарбийлари иштирокида психокоррекцион тренинг машғулотлари ўтказилди.
Шунингдек, аёл ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ҳамда шахсий ҳаётларидаги муваффақият, хотиржамлик, руҳий енгиллик каби туйғуларини ошириш мақсадида психологик машғулотлар ҳам олиб борилмоқда.