Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри аҳолиси ва ёшлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди
Сирдарё вилояти прокуратураси, Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Ички Ишлар бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мутасадди раҳбарлари иштирокида Янгиер шаҳрида жойлашган Кимё технологиялар институтида аҳоли ва Миллий гвардияга битиктирилган уюшмаган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни жойларга чиққан ҳолда ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига масъуллардан жавоб олишди. Хусусан, мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлашиш, замонавий касб-ҳунар эгаллаш ҳамда олий ўқув юртларида билим олиш бўйича керакли тавсия ва таклифлар берилиб, бир нечта мурожаатлар жойида ҳал этилди.