Самарқанд вилоятида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш ҳамда ҳудудларда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш юзасидан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини давом эттирмоқда
Мазкур йўналишдаги ишлар жойларга чиққан ҳолда, Ички ишлар вазири ўринбосари Б. Мирзарахимов, Президент Администрацияси масъул ходими Ж. Тилавов, Адлия вазири ўринбосари А. Муҳаммадиев ҳамда Бош прокуратура Департаменти бошлиғи биринчи ўринбосари У. Мухаммедовлар раҳбарлигида ва вилоятнинг соҳага оид масъул раҳбарлари иштирокида жойларга чиқиб маҳаллалар кесимида аҳолининг муаммоларини аниқлаш ва уларни ечимини топишга қаратилган чора-тадбирлар жадал давом эттирилмоқда.