Самарқанд вилоятида ҳарбий хизматчи ва ходимлар “Мен донорман” акциясида фаол иштирок этди.
Самарқанд вилояти қон қуйиш станцияси мутахассислари томонидан вилоят Қўриқлаш”бошқармасида “Мен донорман” акцияси ташкил этилди.
Қон қуйиш станциясининг махсус жиҳозланган хавфсиз автобусида 100 га яқин ходимлар қон топшириб, бемор қалбларга ёрдам бериш, ўзгалар ҳаётини сақлаб қолишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди. Мунтазам ташкил этиб келинаётган ушбу акцияда донорлар сафи кун сайин кенгайиб бормоқда. Бу ҳам бўлса, юртдошларимиз томонидан беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш борасида олиб борилаётган саъй ҳаракатларнинг натижасидир.