Самарқанд вилоятида спортнинг Триатлон тури бўйича Осиё кубоги ва Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди.
Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган спортнинг Триатлон тури бўйича Осиё кубоги ва Ўзбекистон чемпионатида 400 дан ортиқ спортчилар иштирок этди.
Мазкур мусобақада иштирокчилар 1,5 км сузиш, 40 км велосипед ҳайдаш ва 11 кмга югуриш бўйича, шунингдек, Super Sprint age йўналишида 350 метр сузиш 10 км велосипед ҳайдаш 3 км югуриш бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.
Беллашувда Жамоат хавфсизлиги университети курсантларидан иборат аёллар ва эркаклар жамоаси ҳам фаол қатнашиб юқори натижаларни қўлга киритишди.