Самарқанд вилоятида ходимлар томонидан олтин рудасини ўғирламоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 4 август куни НТМК Жанубий кон бошқармасига қарашли "Қорақўтон" объектидаги тошларни ютувчи омборхонаси ишчиси, фуқаро У.Р иш вақти давомида оғирлиги 6 кг бўлган ва таркибида олтин моддаси мавжуд руда тошларини йиғиб, соат 15:50 лар атрофида сумкасида олиб чиқиб кетаётган вақтида ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарони тегишли тартибда Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ИИБга топширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Пахтачи туман ИИБ томонидан олиб борилмоқда.