САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ НАЗОРАТ ҚИЛИНМОҚДА
Юртдошларимизнинг коронавирус инфекцияси билан касалланишининг олдини олиш борасида Махсус комиссия қарорига асосан карантин тартиб қоидалари кучайтирилди.
Шунга асосан бугун пойтахтимиз бозорлари бўйлаб коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш ҳамда амалдаги карантин талаблари ва санитар-гигиена тартиб қоидаларига аҳоли томонидан тўлиқ риоя этилишини назоратга олиш бўйича Миллий гвардия, ИИВ ҳамда Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ҳамкорлигида тизимли профилактик ишлар олиб борилди.
Мазкур тадбир давомида бозорларда ҳамшаҳарларимиз лоқайдликка берилиб, ўз соғликларига бефарқ бўлишаётганлиги аниқ бўлди. Бунинг натижасида фуқаролар билан масъул ходимлар томонидан кучайтирилган профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бу каби ўтказилаётган ҳамкорликдаги рейд тадбирлари аслида касалликни даволай олмайди, аммо унинг кенг тарқалишини олдини олишга ва фуқароларимизнинг ўзи ва яқинлари саломатлиги учун қайғуришига хизмат қилади.