“Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЙИЛ САРҲИСОБИ ҲАМДА УСТУВОР ВАЗИФАЛАРГА БАҒИШЛАНГАН ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев раислигида   2021 йил давомида тизимда амалга оширилган ишлар ва 2022 йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган видео-селектор тарзида Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. 

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратининг мутасадди раҳбарлари,  Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бошқарма бошлиқлари, таълим муассаса ва ҳарбий қисм командирлари, шунингдек таклиф қилинган ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этишди.

Миллий гвардия қўмондони кириш сўзида,  Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида Янги Ўзбекистонни шакллантиришнинг тарихий жараёнида турганимизни эслатиб, 2022 йил 29 январь куни "2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони қабул қилинганлиги ва унда 7 та устувор йўналишлар бўйича вазифалар белгилаб олинганлиги ва Стратегиянинг еттинчи йўналиши – "Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш" деб номланиб, бунда 12 та йўналиш бўйича 2022 йилда 75 та мақсадни кўзлаган ишлар  мазмун моҳияти тушунтириб ўтилди.

Шунингдек,  жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги тарихий бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони – Миллий гвардиянинг вазифалари ва хизматини янги йўналишларини аниқ белгилаш билан бирга катта масъулият юклаганлиги алоҳида таъкидланди.  

Шундан сўнг, Миллий гвардия тизимида 2021 йил мобайнида амалга оширилган кенг кўламдаги ишлар ва эришилган ютуқлар ёдга олиниб, шу қаторда йўл қўйилган камчиликларга ҳам алоҳида урғу берилди. Кун тартибида белгиланган масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахбороти тингланди. Хусусан, жавобгарлик ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, шахсий таркибнинг жанговар, жисмоний ва махсус тайёргарлиги, ҳарбий интизом ҳолати, ёшлар билан ишлаш, спортни оммалаштириш, малакали кадрлар танлаш ва тайёрлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкларини ишончли қўриқлаш самарадорлигини ошириш масалалари, шунингдек Моддий-техник таъминот ва молиявий ишлар аҳволи ҳамда бўлинмаларнинг инфратузилмасини ривожлантириш борасида соҳавий хизматлар томонидан (вилоятлар кесимида) амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди.

Таҳлилий ва танқидий руҳда ўтган йиғилишда кун тартибидаги барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, Қўмондон ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари  бошқарма бошлиқлари томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар тингланди ҳамда тизим олдида турган муҳим устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва бажарилишини қатъий назоратга олиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилиш сўнгида, Миллий гвардия қўмондони жорий йилнинг 13 январь куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони томонидан Миллий гвардияга бошқа куч тузилмалари билан ҳамкорликда бажарилиши юклатилган вазифаларни шахсий таркибга яна бир бор эслатиб, юклатилган    вазифаларни юксак даражада бажаришда имкониятлардан тўлақонли фойдаланган ҳолда, барча куч ва воситаларни сафарбар этиш лозимлигини уқтириб ўтди.

Шунингдек, Миллий гвардия қўмондони тизимдаги барча ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўз фаолиятларини "Бурч. Садоқат. Жасорат" жанговар шиори остида давом эттиришларига, яъни Ватан олдидаги бурчларини адо этишда, қасамёдига садоқатли бўлишлари, жанговар ва хизмат вазифаларини бажаришда жасорат кўрсата олишларига  катта ишонч билдирди.

Text to speech