Умумий қиймати 80 миллион сўм бўлган "Тропикамид" ва "Регапена" номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосининг олди олинди.
Жорий йилнинг 27 февраль куни тахминан соат 22:35 ларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳудудига бириктирилган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ИИБ ходимлари томонидан шубҳали кўринган Gentra русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда қора сумкага жойланган умумий қиймати 80 миллион сўм бўлган 134 та "Тропикамид" ва 119 та "Регапена" номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган.
Дастлабки суриштирув ишларида фуқаро 1991 й.т С.Э. эканлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари ИИБ ходимлари томонидан олиб борилмоқда.