Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ёшлар билан ишлаш бўйича семинар-тренинг

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармасида Миллий гвардия бўлинмаларидаги ёшлар билан ишлаш бўйича бошланғич ташкилотлари етакчи ва сардорлари иштирокида ҳудудлар билан конференц алоқа тарзидаги семинар-тренинг ўтказилди.
Унда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов ва Ёшлар ишлари агентлиги Марказий кенгаши бошқарма бошлиғи А.Алимовлар қатнашиб, ёшлар билан ишлаш, ютуқ ва камчиликлар борасида ўз фикрларини билдиришди.
Ҳар бир ҳарбий қисм ва қўриқлаш бўлинмаларидаги бошланғич ташкилот етакчилари ва сардорлари қизил тоифага киритилган ёшлар билан ишлашни жадаллаштириши, уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун маънавий-маърифий ва спорт тадбирларини мунтазам равишда ўтказиб боришлари таъкидланди. Эндиликда Республика миқёсида Миллий гвардияга бириктирилган қизил тоифадаги ёшларнинг ҳар бирига бир нафардан етакчи ва сардорлар бириктирилиб, уларнинг ҳуқуқ бузарлик ва жиноят содир этишларининг олди олинади, қизиқишларидан келиб чиқиб, касб-ҳунар ҳамда тўгаракларга йўналтириш борасида чора-тадбирлар кучайтирилади.
Шуни таъкидлаб ўтишимиз керакки, ҳозирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 44 та бошланғич ташкилоти, уларда 44 нафар етакчи, 176 нафар йўналиш сардорлари фаолият олиб бормоқда. Тадбирда мазкур етакчи ва сардорлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва самарадорлигини оширишга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, август-сентябрь ойларида ёшлар ўртасида мини футбол ва камондан отиш спорт турлари бўйича Миллий гвардия қўмондони кубоги мусобақаларига старт берилиши айтиб ўтилди. Бундан ташқари қизил тоифадаги ёшларни сариқ, яшил тоифаларга ўтишига эришган етакчи ва сардорларнинг унвони оширилиб, юқори даражадаги мукофотларга тақдим этилиши йўлга қўйилади. Семинарда ёшлар билан ишлаш бўйича етакчи ва сардорлар учун ҳафтанинг ҳар бир кунида қандай натижадор тадбирларни олиб бориши белгилаб берилди. Доими тарзда тажриба ошириб туриш учун Жамоат хавфсизлиги университети базасида илмий конференциялар ўтказиш таклифи семинар иштирокчилари томонидан ижобий қабул қилинди.

Text to speech