Сергели туманида биз буюк алломалар издошларимиз маънавий маърифий тадбир ўтказилди.
2021 йил 13 февраль куни Миллий гвардиянинг МТТ марказий базаси мутасадди раҳбарлари ташаббуси билан Сергели туман ёшлар иттифоқи ва халқ таьлими бўлими ҳамкорлигида буюк саркарда, шоҳ ва шоир Бобурийлар сулоласи асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 538 йиллигига бағишланган "Биз буюк алломалар издошларимиз" деб номланган маънавий маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбир Сергели тумани 47-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилиб, унда тўгараклар кўргазмаси ҳам намойиш этилди. Тадбирда 100 нафар ёшлар ва 5 нафар ҳарбий хизматчилар, 8 нафар меҳнат фахрийлари мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар, фахрийлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар. Тадбир давомида ўқувчи ёшлар билан давра суҳбати ўтказилиб, унда "Мард ўғлонлар мангу барҳаёт" номли китобнинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.