Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Сержантлар аскарларнинг устози, офицерларнинг энг яқин ёрдамчиси

Миллий гвардия Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаси анжуманлар залида Миллий гвардия бўлинмаларида шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирокида ҳудудлар билан он-лайн конференц алоқа тарзида “Сержантлар форуми” ўтказилди.


Шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, бугунги сержантлар аскарларнинг устози, офицерларнинг энг яқин ёрдамчиси саналади. Миллий гвардия тизимида ҳам сержантлар таркибини тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар қандай мураккаб вазиятларда жисмоний ва руҳий синовларга бардош бера оладиган, ностандарт ҳолатларда мустақил қарор қабул қилиб, юклатилган вазифаларни аъло даражада бажаришга қодир бўлган кичик командирларни шакллантириш учун барча шароитлар яратилмоқда. Бўлиб ўтган форумда ҳам сержантлар ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя, устоз-шогирд, одоб-аҳлоқ, жанговар хизмат ва қўриқлаш фаолиятида сержант ҳамда сафдорларнинг тутган ўрни, сержантлар кенгаши фаолияти самарадорлиги мавзуларида кўргазмали воситалар ёрдамида маърузалар қилишди ва ўз таклифларини билдиришди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони таъкидлаганидек “Жанговар ҳаракатлар динамикаси ошиб бораётган ва янги усуллар пайдо бўлаётган ҳозирги шароитда муваффақият, кўп жиҳатдан, командир-сержант бошқарадиган кичик бўлинмалар ҳаракатига боғлиқ”. Шундай экан сержантлардан бу борада катта масъулият мустаҳкам ирода, юқори малака, интеллектуал жиҳатдан етуклик талаб қилинади. Форумда ҳам айнан шу жиҳатларга алоҳида урғу қаратилди.
Шунингдек, Миллий гвардия тизимида Ихтисослаштирилган ўқув маркази ва унинг негизида Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Жиззах ва Тошкент минтақавий ўқув марказлари фаолияти йўлга қўйилиб, бунда Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун профессионал сержантлар, оддий аскар ва сафдорлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ишлари йўлга қўйилди.


Миллий гвардия тизимида олий маълумотли ҳамда профессионал тайёргарликка эга, мураккаб вазиятларда мустақил қарор қабул қила оладиган, командирлик қобилиятига эга бўлган сержант ва оддий аскарлар бирламчи офицерлик лавозимларига тайинланиб, бошланғич “лейтенант” унвони берилаётгани, давлатимизнинг юқори мукофотлари билан тақдирланаётгани ҳам олиб борилаётган ислоҳотларнинг самараси ҳисобланади. Албатта бўлиб ўтган ушбу форум сержантларнинг билим ва кўникмаларини янада оширишга хизмат қилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Text to speech