ШҲТ САММИТИДАГИ ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ НУТҚИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида “ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги Президент нутқининг мазмун-моҳиятини ўрганиш” мавзусида маънавий - маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида мутахассислар томонидан мавзу доирасида белгилаган устувор вазифалар бўйича ҳарбий хизматчи ва ходимларга кенг қамровли тушунчалар берилиб, уларнинг ижроси таъминланишида куч тузилмалари муҳим аҳамият касб этиши юзасидан фикрлар билдирилди.
Мазкур тадбир давомида иштирокчилар ўзлари учун керакли ва қизиқарли бўлган батафсил маълумотларга эга бўлдилар.