Сирдарё вилоятида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида “Долзарб 40 кунлик” тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда
Гулистон шаҳар ҳудудида тунги хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчи ва ходимларга Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ИИБ раҳбарлари томонидан ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида “Зарбдор 40 кунлик” эълон қилинганлиги юзасидан йўриқнома берилди.
Йўриқномада фуқаролар осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, йўл транспорт ҳодисалари ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар юклатилди.
Бу каби профилактик тадбирлар мамлакатимизнинг барча вилоятларида намунали тарзда ташкил этилмоқда.