Сирдарё вилоятида "Халқ ва армия-бир тану жондир" шиори остида ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши, вилоят Мудофаа ишлар бошқармаси, вилоят Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти, ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Сирдарё тумани Бахт шаҳридаги 12,13,14,22-умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари иштирокида “Халқ ва армия-бир тану жондир” шиори остида ватанпарварлик тадбири ўтказилди. Тадбир давомида Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилар томонидан замонавий зирҳли техникалар, ҳарбий қурол аслаҳалар ва ҳимоя воситаларни ишлатиш тартибини, техник хусусиятлари тушунтирилиб, ўқувчи ёшларга кўргазмали чиқишлар намойиш этилди