Соҳибқирон Амир Темур таваллудига 686 йил тўлди
9 апрель – буюк бобокалонимиз, атоқли саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги нишонланмоқда. Пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида илм-фан ва санъат раҳнамоси, дунёга фан ва маданият арбоблари етиштириб берган марказлашган давлат асосчиси ҳайкали пойига тантанали гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.