СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ
2021 йил 11 февраль куни Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Олимпия заҳиралар мактабида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида спортнинг Таэквандо-ITF тури бўйича Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармаси ташаббуси билан мусобақа ташкил этилди. Мусобақада вилоятнинг турли мактабларидан келган ўқувчи ёшлар 39 та вазн тоифасида куч синашдилар. Тадбир якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар, диплом ва медаллар билан тақдирландилар.