Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети 1-босқич курсантларини Ватанга қасамёд, “Темурбеклар мактаби” ва ҳарбий-мусиқа академик лицей ўқувчиларининг тантанали ваъдасига бағишланган маросим бўлиб ўтди

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Т.Чориев Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори адлия полковниги Б.Қудратхўжаев, Ўзбекистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котибияти ходими Д.Джалалов, фахрийлар, ота-оналар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.
Мазкур тадбирни аҳамиятлиси шуки “Ватанга қасамёд”, тантанали ваъда бериш маросимида илк бор битта саф майдонида Миллий гвардия таълим тизимининг барча вакиллари иштирок этмоқда.
Тантанали маросим, Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевга Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғининг тадбирга тайёрлиги тўғрисидаги ахбороти билан бошланиб, шахсий таркиб қасамёд ва танатанали ваъда беришга келтирилди.
Ёшларимиз ўз ота-оналари ва яқинлари гувоҳлигида қилган Ватанга қасамёди ва тантанали ваъдалари юксак фахр ва ғурур рамзи эканлигини хис қилган ҳолда таълим муассасаларида ўқувчи, курсант ва магистрант сифатида давом эттириб етук кадр бўлиб шаклланишлари учун қадам қўйишди.
Миллий гвардия қўмондони ёшларни Ватанга қасамёд ва тантанали ваъда берганлиги билан табриклар экан, уларга “Ҳеч қачон унутманг, ғалаба ва бахт – астойдил интилганники! Янги Ўзбекистон, бутун халқимиз ва Президентимиз Сиздек мард, жасур ва билимли ёшларига ишонади! Сиз ёшлар ҳам, билдирилган юксак ишончни оқлаб, мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида Ватанга қасамёдингиз ҳамда Миллий гвардиянинг “Бурч, Садоқат, Жасорат” шиорига содиқ қолган ҳолда Ўзбекистон Республикаси халқига ва Президентига садоқат билан хизмат қиласизлар!” дея ишонч билдирди.
Шунингдек, маросимда иштирок этаётган барча меҳмонларга, аввало фарзандини Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилишга шай этиб тарбиялаган ота-оналарга, уларнинг мактабдаги устозларига миннатдорчилик билдирилди.
Ўз навбатида, сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси ҳам кўзларида олов чақнаб турган ўғил-қизларни Ватанга қасамёди ҳамда тантанали ваъдаси билан қутлаб, Янги Ўзбекистоннинг эртанги истиқболи ёш авлод қўлида эканлигини ёдга олган ҳолда сафда турган ёшлар зиммаларидаги бурч ҳамда масъулиятни муносиб оқлашлари учун, Ватанимиз равнақи ва фаровонлиги учун сидқидилдан билим олишлари зарурлигини таъкидлашди.
Ота-оналар номидан сўз олганлар эса давлатимиз томонидан ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг келажак мақсади ва истиқболи йўлида яратиб берилаётган улкан имкониятларни эътироф этишиб юртбошимизга ўз миннатдорчилигини билдиришди.
Маросимнинг бадиий қисмида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий мусиқа академик-лицейи ўқувчиларининг “Зарбли чолғулар ансамбли”, ҳарбий оркестр жамоаси, курсантлар томонидан Бобур образининг саҳналаштирилганлиги, шунингдек ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Text to speech