Фарғона Минтақавий ўқув марказида навбатдаги 40 нафар битирувчиларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди
Ўқув йиғини давомида дастурда белгиланган машғулотлардан ташқари, малакали мутахассислар иштирокида амалий семинар ва тренинглар, факультатив машғулотлар ҳамда бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Жорий йилнинг 28 январь куни ўқув йиғинини муваффақиятли тамомлаган жами 40 нафар тингловчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази бошлиғи кириш сўзи билан очиб, тингловчиларни тантанали сертификатлар олганликлари ва ўқув йиғинини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклади ва уларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, халқимиз осойишталиги йўлида олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тилади. Шунингдек, ўқув йиғини давомида ўзининг намунали хулқи, тартиб интизоми билан сафдошларига ўрнак бўлган, аъло баҳоларга ўқиган, спорт мусобақасида яхши натижага эришган бир гуруҳ тингловчиларга Фахрий ёрлиқлар топширилди.