Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ҳарбий-ватанпарварлик синфлар ўқувчиларининг ваъда бериш маросими бўлиб ўтди

Бугунги кунда умумий ўрта таълим фанлари доирасида ҳарбий-ватанпарварлик йўналиши бўйича ўқувчиларнинг чуқур таълим олишини таъминлаш мақсадида 2020 йил 17 апрель куни “Умумий ўрта таълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик синфлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ҳукумат қарорига мувофиқ ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, Республикамиз бўйлаб 56 та умумтаълим мактабларидаги ихтисослаштирилган синфлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига бириктирилган.

Пойтахтимизда жойлашган Ғалаба боғида Тошкент шаҳридаги 4 та умумтаълим мактабининг 6-синфини муваффақиятли якунлаб, чуқурлаштирилган фанлардан қобилиятини кўрсатиб танлов асосида ҳарбий-ватанпарварлик синфларига қабул қилинган ўғил ва қизларнинг тантанали ваъда бериш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Маросимда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар, мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар агентлиги, Ёшлар иттифоқи масъул ходимлари, фахрий меҳмонлар ва ота-оналар иштирок этди.

Бугунги кунда ватан озодлиги йўлида эришилган шонли ғалабанинг тимсолига айланишга улгурган ушбу музаффар майдонда, орзулари-ю келажагини худди боболари сингари ватан равнақи ва ҳимояси йўлида боғлашга аҳд қилган ўзи жажжи бўлсада шижоатга тўла юрак эгалари бўлмиш ҳарбий ватанпарварлик синфининг ўқувчилари саф тортди. Шахсий таркибни тантанали ваъда бериш маросимига киришишига рухсат берилгач саф тортиб турган ёшлар юзидаги ҳаяжон ўрнини жиддий масъулият қиёфаси эгаллади.

Шундан сўнг майдонни халқнинг ватанпарвар фарзанди бўлиш, ўқишда, спортда ва ахлоқ-одобда ўрнак бўлиш, катталарни ҳурмат қилиш, ўз синфдошлари ва кичикларга ёрдам бериш, ўзаро мулоқотда камтар, вазмин, ориятли, сабр-тоқатли ўқувчи бўлиш, буюк саркарда ва давлат арбоби сифатида тарихда қолган аждодлар сингари ватанпарвар бўлишга, она-Ватани, халқи ва Президентга сидқидилдан хизмат қилишга ваъда бераётган 100 дан ортиқ ўқувчиларнинг баралла янграган овози тутиб кетди. Ўқувчилар томонида сидқидилдан айтилган ҳар бир сўз, ваъда бериш маросимини кузатиб турган ота-оналарнинг қалбини тўлқинлантириб кўзларидан шодлик ёшлари сизиб чиқишига сабаб бўлди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунга қадар мазкур синфларининг 100 га яқин битирувчилари “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейларининг ўқувчиси бўлганлиги қувонарли холдир.

Маросимнинг бадиий қисмида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси алоҳида намунали кўргазмали-ҳарбий оркестри, ҳарбий мусиқа академик-лицейи ўқувчиларининг “Зарбли чолғулар ансамбли”, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига бириктирилган ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларига қабул қилинган ўқувчиларнинг ваъда бериш маросими илк бор ўтказилгаётган бўлиб, келгусида ушбу маросим анъанага айлантирилиши кўзда тутилган.

Text to speech