Сирдарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговар шайлиги ва ахлоқий-руҳий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилди.// Миллий гвардия марказий девони бошқармалари ўртасида мини-футбол турнири ўтказилди. // Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ходимлари “Мен донорман” хайрия акциясида фаол иштирок этишмоқда иштирок этишди // Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг оила аъзолари иштирокида байрам тадбирлари // Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари// Мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси // Давлатимиз раҳбари топшириғи билан жойларда республика ишчи гуруҳи томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлашга қаратилган манзилли ишлар давом эттирилмоқда. Мазкур ишчи гуруҳ таркибида бўлган Миллий гвардия қўмондони ўринбосари бошчилигидаги соҳага оид мутахассислар томонидан Самарқанд вилояти бўйлаб маҳаллалар кесимидаги зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. // Жорий йилнинг 2-4 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган "Мудофаа соҳасида инновацион технологиялар" фестивалида Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий хизматчилари юқори натижаларни қўлга киритишди. // Миллий маданиятимиз ва тарихимизни ўрганиш-Ватанга бўлган муҳаббатимизни янада оширади// Аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар ҳамда ёшлар иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди // «Ёш гвардиячи» ҳарбий-спорт мусобақаси // Умумий овқатланиш масканидаги бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро жанжали «ташвиш» хабари орқали етиб келган Миллий гвардия ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилди // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳамда барча ҳудудий бошқармаларда "Бурч, Садоқат, Жасорат" шиори остида янги 2024-2025 ўқув йилига бағишланган маънавият дарси бўлиб ўтди // Тошкент шаҳрида Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбир натижасида заргарлик дўконидан ўғирланган 49 миллион сўмлик тилла буюмлари ўз эгасига қайтарилди.// “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди // Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги тунги рейд тадбирлари давом эттирилмоқда // “Янги Ўзбекистон” боғида эрта тонгдан “Янги Нафас – Экиден” югуриш мусобақаси ўтказилмоқда. // Давлатимиз раҳбарининг ижтимоий соҳалар йўналишида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий ижроси  Миллий гвардия қўмондони назорати остида вилоятлар кесимидаги манзилли ишлар билан давом эттирилмоқда. // Бугунги кунда Миллий гвардия тизимида ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга ижтимоийлашувини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. // Тошкент шаҳар «Қўриқлаш» бошқармасида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида навбатдаги тадбир ташкил этилди. // Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармасида ўқувчи ёшлари иштирокида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди. Тадбирнинг иккинчи қисмида умумтаълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчилари иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди. // Ўқувчилар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун баҳслар секторлар кесимда босқимча-босқич давом этмоқда. // Ёш гвардиячилар ҳарбий-ватанпарварлик синфи очилди // Чиноз тумани Авғон маҳалласида жойлашган 26-сонли умумтаълим мактабида Миллий гвардия ташаббуси билан Мудофаа вазирлиги, Мактабгача ва мактаб бўлими ва ички ишлар бўлими ҳамкорлигида "Ёш гвардиячилар" синфи ташкил этилди. // Озарбайжон ички ишлар вазири ўринбосари – Ички қўшинлар қўмондони генерал-лейтенант Шаҳин Мамедовнинг Ўзбекистонга ташриф буюрди // Тоғ бағрида дам олувчиларнинг масъулияти // Ўзбекистон чемпионати мусобақасига тайёргарлик давом эттирилмоқда //Тошкент вилоятидаги дам олиш масканларида Миллий гвардия, ички ишлар ҳамда фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан фуқаролар хавфсизлиги таъминланмоқда //Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг амалий ижроси юзасидан республикамиз бўйлаб тарбияси оғир ва кўмакка мухтож ёшлар билан, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигидаги манзилли ишлар амалга оширилмоқда // Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизмат ўташ учун чақиртирилган юртимиз ўғлонлари "Ватанга қасамёд" қабул қилишди. Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларда ёш аскарлар ва уларнинг яқинлари иштирокидаги тантанали маросимлар бўлиб ўтди //  "Қўриқлаш" бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўчат экиш тадбирлари жадаллик билан давом эттирилмоқда // Ташвиш тугмаси орқали келиб тушган хабарга кўра, Хоразм вилояти қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс, воқеа жойида қўлга олинди // Наманганда ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида югуриш марафони бўлиб ўтди // «Темурбеклар мактаби»: мардлик ва ватанпарварлик маскани //  Санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида маълумот олиш учун Telegram-бот ишга туширилди / / 1354 йилда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида ҳисобот / / Миллий гвардия Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказмоқда / / Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Тошкентда Опен ФС 35 аралаш яккакурашлар бўйича катта турнир бўлиб ўтди, унда Миллий гвардия ходими Азамат Нуфтиллаев чемпионлик камарини қўлга киритди / / «қалқон» жамоат гуруҳи («қалқон») ўз фаолиятини бошлади / / миллий гвардия тизимидаги аёл ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида "Тўмарис издош" кўрик-танлови ўтказилди.) / / "Тарих мутахассиси", "ҳарбий қўшиқнинг энг яхши ижрочиси"танловларининг республика босқичи якунланди, Ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар ходимлари ўртасида" энг яхши ёш ёзувчи «ва» энг яхши ёш шоир " / / "халқлар дўстлиги" саройида жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшма ўқув-тактик машғулотлар ўтказилди / /Нукусда ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди / / “Хавфсиз маҳалла-хавфсиз мамлакат!” профилактик тадбирлари доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар давом этмоқда / / Жамоат хавфсизлиги Университетида курсантлар қасамёд қабул қилди / / Миллий гвардия тизимида устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди //Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда Миллий гвардия ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда 

Ўз O'z Ру En

Ҳарбий-ватанпарварлик синфлар ўқувчиларининг ваъда бериш маросими бўлиб ўтди

Бугунги кунда умумий ўрта таълим фанлари доирасида ҳарбий-ватанпарварлик йўналиши бўйича ўқувчиларнинг чуқур таълим олишини таъминлаш мақсадида 2020 йил 17 апрель куни “Умумий ўрта таълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик синфлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ҳукумат қарорига мувофиқ ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, Республикамиз бўйлаб 56 та умумтаълим мактабларидаги ихтисослаштирилган синфлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига бириктирилган.

Пойтахтимизда жойлашган Ғалаба боғида Тошкент шаҳридаги 4 та умумтаълим мактабининг 6-синфини муваффақиятли якунлаб, чуқурлаштирилган фанлардан қобилиятини кўрсатиб танлов асосида ҳарбий-ватанпарварлик синфларига қабул қилинган ўғил ва қизларнинг тантанали ваъда бериш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Маросимда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар, мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар агентлиги, Ёшлар иттифоқи масъул ходимлари, фахрий меҳмонлар ва ота-оналар иштирок этди.

Бугунги кунда ватан озодлиги йўлида эришилган шонли ғалабанинг тимсолига айланишга улгурган ушбу музаффар майдонда, орзулари-ю келажагини худди боболари сингари ватан равнақи ва ҳимояси йўлида боғлашга аҳд қилган ўзи жажжи бўлсада шижоатга тўла юрак эгалари бўлмиш ҳарбий ватанпарварлик синфининг ўқувчилари саф тортди. Шахсий таркибни тантанали ваъда бериш маросимига киришишига рухсат берилгач саф тортиб турган ёшлар юзидаги ҳаяжон ўрнини жиддий масъулият қиёфаси эгаллади.

Шундан сўнг майдонни халқнинг ватанпарвар фарзанди бўлиш, ўқишда, спортда ва ахлоқ-одобда ўрнак бўлиш, катталарни ҳурмат қилиш, ўз синфдошлари ва кичикларга ёрдам бериш, ўзаро мулоқотда камтар, вазмин, ориятли, сабр-тоқатли ўқувчи бўлиш, буюк саркарда ва давлат арбоби сифатида тарихда қолган аждодлар сингари ватанпарвар бўлишга, она-Ватани, халқи ва Президентга сидқидилдан хизмат қилишга ваъда бераётган 100 дан ортиқ ўқувчиларнинг баралла янграган овози тутиб кетди. Ўқувчилар томонида сидқидилдан айтилган ҳар бир сўз, ваъда бериш маросимини кузатиб турган ота-оналарнинг қалбини тўлқинлантириб кўзларидан шодлик ёшлари сизиб чиқишига сабаб бўлди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунга қадар мазкур синфларининг 100 га яқин битирувчилари “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейларининг ўқувчиси бўлганлиги қувонарли холдир.

Маросимнинг бадиий қисмида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси алоҳида намунали кўргазмали-ҳарбий оркестри, ҳарбий мусиқа академик-лицейи ўқувчиларининг “Зарбли чолғулар ансамбли”, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига бириктирилган ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларига қабул қилинган ўқувчиларнинг ваъда бериш маросими илк бор ўтказилгаётган бўлиб, келгусида ушбу маросим анъанага айлантирилиши кўзда тутилган.

Text to speech