Қуролли кучлар тизимида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ҳамда ходимлар ўртасида Спортнинг Регби-15 тури бўйича Ўзбекистон Республикаси мустақиллик кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақанинг финал қисмида Мудофаa вазирлиги ҳамда Миллий гвардия спортчилари ғолиблик учун беллашишди.
Муросасиз ва қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақанинг якуний натижаларига кўра 3-ўринни Ички ишлар вазирлиги терма жамоаси, 2-ўринни Миллий гвардия терма жамоаси ҳамда 1-ўринни Мудофаa вазирлиги терма жамоаси қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.