Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

АЛОҲИДА ЭҲТИЁЖЛИ БОЛАЛАР ЎРТАСИДА ФУНКЦИОНАЛ КЎПКУРАШ БЎЙИЧА МУСОБАҚА БЎЛИБ ЎТДИ

Функционал кўпкураш федерацияси ҳамда "Стереотипларни ўзгартирамиз - спорт барча учун" Downside sport Нотижорат ижтимоий ахборот лойиҳаси ҳамкорлиги, шунингдек Миллий гвардия кўмагида алоҳида эътиборга муҳтож (Даун синдромли) болалар учун мусобақалар ташкил этилди. Ўзида чаққонлик, эпчиллик ва тезкорликни талаб этувчи мазкур спорт турида болалар шартларни мустақил бажара олишмайди. Уларга махсус кўнгиллилардан иборат жамоа кўмакчи бўлишди.

Иштирокчилар шартларни қувноқ эстафета тарзида бажардилар. 3-5, 7-14 ва 18 ёш тоифасида иштирок этган йигит-қизлар махсус тўсиқларни айланиб ўтиш, қутилар устидан сакраш, умбалоқ ошиш каби оддий спорт элементларини бажаришди. Республикамизнинг турли вилоятларидан келган 45 нафар болалар якка тартибда кўнгиллилар ва яқинлари кўмагида шартларни бажариб маррага етиб келишди.

Функционал кўпкураш машқларини бажариш орқали бу болаларнинг жисмоний имкониятлари янада яхшиланади, таянч- ҳаракатланиш тизими меъёрида ривожланади. Уларда вазиятни олдиндан баҳолаш, тезкор ҳаракатланиш, бегона болалар билан дўстлашиш каби хислатлар шаклланиб, ижтимоий ҳаётга мослашиш имконияти пайдо бўлади. Қизғин беллашувлар якунида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланиб уларга эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech