Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ҳамкорликдаги рейд тадбирлари давом этмоқда

Самарқанд вилояти Миллий гвардия бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра жорий йилнинг 23 февраль куни Миллий гвардия, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро М.Н. ва унинг шериги Ё.Р. лар томонидан давлат белгиси 10 V 659 ВАЗ 2106 русумли автомашинасида, олдиндан келишилган харидорга 5 500 000 сўм эвазига 250 гр миқдордаги ўткир ҳидли "Марихуана"га ўхшаш гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 ****

Сирдарё вилоятида олинган хабарга кўра 21 февраль куни соат 14.30 ларда Миллий гвардия, Божхона, ДХХ ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида М-34 йўлининг Сирдарё туманидан ўтувчи қисмида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, Тошкент шаҳрида яшовчи 24 ёшли фуқаро Х.Б. ўзига тегишли "Равон" (Nexia 3) русумли автомашинасида 2 дона "ШЕР" боласини 6500 АҚШ долларига сотиш учун олдиндан келишилган жойга олиб кетаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда "ШЕР" болалари белгиланган тартибда Тошкент вилояти ҳайвонот қўриқхонасига топширилган, ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ишлари Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Text to speech