Спортнинг "Ўқ отиш" тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги баҳслари бўлиб ўтди
Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговар тайёргарлигини янада ошириш, уларнинг мерганлик қобилиятларини юксалтириш бўйича тизимли чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармасига қарашли дала ўқув полигонида"Ўқ отиш" бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада ҳудудий бошқармалари, ҳарбий қисмлар ҳамда Қўриқлаш бош бошқармасидан ташкил топган жами 19 та жамоа куч синашди. Муросасиз ва қизғин кечган баҳсларда ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўзларининг қандай маҳоратга эга эканликларини билиб олишди. Якуний натижаларга кўра ғолиб деб топилган жамоалар диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.