СПОРТ-СОҒЛОМ АВЛОД, СОҒЛОМ КЕЛАЖАК
Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказаётган ўқувчи ёшларни соғлом турмуш тарзига ундаш ҳамда спортга бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида Фарғона вилоят Қўриқлаш бошқармаси , Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими масъуллари ва Қува туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда спорт мусобақалари ўтказилди. Спортнинг мини футбол ва гимнастика турлари бўйича ўтказилган беллашувда ўқувчи ёшлар билан бир қаторда ходимларнинг фарзандлари хам фаол иштирок этди.
Мусобақа якунда ғолибларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди. Бундай мусобақаларнинг тизимли ўтказилиб бориши ёшларда ватанпарварлик туйғуларини янада оширишга хизмат қилади.