СПОРТГА МУҲАББАТ ЁШЛИКДАН БОШЛАНАДИ
Тошкент шаҳар Бектемир тумани 1-сонли БЎСМда туман ҳокимлиги, прокуратураси ҳамда Миллий гвардия масъул ходимлари ҳамкорлигида ўқувчи қизларнинг дарслардан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш ҳамда уларни оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида бадиий гимнастика бўйича мусобақа ташкил этилди.
Тадбирда баркамол авлод рақс гуруҳи ҳамда туман ёшлари иштирок этишди.
Мусобақада юқори кўрсаткичга эга бўлган ва фаол иштирок этган ўқувчи қизларва муносиб рағбатлантирилиб, эсдалик совғалар ва медаллар билан тақдирландилар.