ҲАРБИЙЛАР ВА СПОРТЧИЛАРНИНГ САМИМИЙ МУЛОҚОТИ
Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари билан “Ҳарбийлар ва спортчилар учрашуви” ўтказилди. Тадбирда жаҳон ареналарида ғолибликни қўлга киритиб давлатимиз байроғини юқорига кўтарган чемпион спортчилар иштирок этиб, ёшларга ўз йўналишлари бўйича маҳорат сабоқларини бериб ўтди.
Спортчилар билан дўстона мулоқотдан талаба ёшлар ҳам бир олам куч ва таассуротларга эга бўлди. Айниқса, спортчиларимизнинг машаққатли меҳнати, матонати ва устозлар кўрсатмаси, меҳрибон ота-оналар дуолари ижобати борасидаги ҳаётий фикр-мулоҳазалар барчани фаолликка ундагани билан фойдали бўлди.
Самимий ўтган учрашув якунида ёшлар спортчилар ҳаёти ва фаолиятига доир саволларига жавоб олди. Чемпион ва фахрий спортчилар билан ташкил этилган учрашув ҳам айни мақсадлар йўлида ёшларнинг спортга бўлган қизиқиши ва иштиёқини янада оширишга хизмат қилди