Фотосуратчилар ўртасидаги жанжал фожиали якунланиши мумкин эди.
Жорий йилнинг 6 август куни кечқурун Magic City истироҳат боғида фаолият юритаётган икки фотосуратчи ўртасида жанжал юз бериб, натижада Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи 20 ёшли фуқаро Ш.Д. ҳамкасби 25 ёшли Ҳ. K. га ўткир тиғли ошхона пичоғи билан ўқталган.
Воқеа жойига етиб келган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари фуқарони қўлга олган.
Ҳуқуқбузар Ш.Д га нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик) ва 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари бўйича жазо тури қўлланилди.