ТЎХТА КОРОНАВИРУС! «МЕН ВАКЦИНА ОЛДИМ»
Юртимизда пандемияга қарши курашиш тадбирлари қатъий давом эттирилаётганига қарамай, янги коронавирус касаллигига чалинганлар сони кун сайин ошиб бораётгани, ташвишланарли ҳолат, албатта.
Шу сабабли юртимизда "Мен вакцина олдим" акцияси бошланган бўлиб, мазкур акцияда Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳам оила аъзолари билан биргаликда фаол иштирок этишмоқда.
Айтиш жоизки, вакциналар танангизнинг табиий иммунитети билан биргаликда касаллик юқиши хавфини камайтиради. Вакцина тананга юборилгандан кейин иммунитет тизимингиз танага кирган микробни аниқлайди ва бу микробга қарши курашиш учун қарши таначаларни ишлаб чиқариб, у билан қандай курашиш кераклигини эслаб қолади. Шундай қилиб, вакцина танада касалликка қарши иммунитетни ишлаб чиқишга кўмак берувчи хавфсиз ва самарали восита саналади.