СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲУЗУРИДАГИ ҚОРАБАЙИР ОТЛАРИ МАҲОРАТ МАКТАБИ ОЧИЛМОҚДА
Бугун, 2 октябрь куни Сурхондарё вилоятида Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактабининг тантанали равишда очилишига катта тайёргарлик кўрилмоқда.
Шу боис мазкур тантанали маросим олдидан Миллий гвардия қўмондонлиги, ҳудудий бошқармалар масъул ходимлари, вилоят хокимлиги ва ОАВ вакиллари иштирокида видео-селектор тарзидаги матбуот анжумани ўтказилди. Миллий гвардия мутасадди раҳбарлари ҳамда от спортига масъул мутахассислар томонидан журналистлар берган саволларга батафсил тушунчалар берилди.
Кузатиб боринг.
Ушбу мактаб очилиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳудудий чавандозлари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирокида улоқ-кўпкари ва бошқа от спорти мусобақалари бўлиб ўтади.