Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар хавфсизлиги тизимини техник таъминлаш: муаммо ва ечимлар
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университетида “Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар хавфсизлиги тизимини техник таъминлаш: муаммо ва ечимлар” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилди. Конференцияда миллий таълим, илмий ташкилотлари билан бир қаторда бир қанча дунё миқёсидаги етакчи компанияларининг вакиллари ва бошқа олий ҳарбий таълим муассасалари ва профессор-ўқитувчилари, докторантлари, мустақил изланувчилари, булардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Академияси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш Бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмалар фаолиятини таъминлаш базаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув маркази, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув маркази профессор-ўқитувчилари, докторантлари, мустақил изланувчилари, курсантлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Конференция якунида Университет “Қўриқлашни муҳандислик-техник таъминлаш” кафедраси махсус ўқув синфлари ва лаборатория хоналарининг замонавий муҳандислик-техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланганлиги ва шу билан бир қаторда Университет Ҳарбий илмий жамияти қошида кафедранинг малакали профессор ва ўқитувчилари таркиби бошчилигида мутахассис курсантлари рационализаторлик ва ихтиро ишларини намойиш этилди.