ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда ўқув жараёнига хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг малакали мутахассисларини жалб этиш, шунингдек, қўшма илмий тадқиқотларни ўтказиш ва педагогик тажриба алмашиш соҳасида доимий халқаро ҳамкорликни амалга ошириш вазифаси белгилаб берилган эди.
Ҳозирда ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Жамоат хавфсизлиги университетида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Жорий йилнинг 10-12 ноябрь кунлари Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасалари делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети фаолияти билан танишиш ҳамда англашув меморандумларини имзолаш учун ташрифи амалга оширилди.
Қарорда Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб, ўқув жараёнини ўқитишнинг замонавий шакл ва услублари, педагогик ва ахборот технологияларини қўллаган ҳолда назария ва амалиёт узвийлигини таъминлаш орқали ташкил этиш;
олий малакали илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг энг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотларни, шу жумладан маҳаллий ва халқаро грантларни жалб этган ҳолда, ўтказиш;
ўқув жараёнига хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг малакали мутахассисларини жалб этиш, шунингдек, қўшма илмий тадқиқотларни ўтказиш ва педагогик тажриба алмашиш соҳасида доимий халқаро ҳамкорликни амалга ошириш вазифалари белгиланган эди.
Хусусан, Жорий йилнинг 10-12 ноябрь кунлари Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасалари делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети фаолияти билан танишиш ҳамда англашув меморандумларини имзолаш учун ташрифи амалга оширилди.
Мазкур ташриф давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида 4 нафар олий таълим муассасалари: Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Б.Бейсенов номидаги Караганда Aкадемияси, М.Есбулатов номидаги Олмота Aкадемияси ҳамда Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий институти ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ўртасида англашув Меморандумлари, шунингдек Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши номидаги Қозоғистон Республикаси Миллий университетининг Миллий гвардия факултети ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ўртасида ўзаро англашув протоколи имзоланди.
Ушбу меморандумнинг мақсади таълим соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот фаолият юзасидан икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини тартибга солади. Икки давлат олий таълим даргоҳларининг истиқболда турли соҳаларда ҳамкорлиги яъни илмий методик конференциялар ташкил этиш, илмий услубий қўлланмалар, дарслик ва методик материаллар тайёрлашда, илмий педагогик кадрлар тайёрлаш, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, соҳа мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш ва замонавий илмий-методик дастурларни амалиётга кенг жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ташрифнинг биринчи куни меҳмонлар Университетда яратилан шарт-шароитлар, моддий-техник базаси ҳамда кадрлар тайёрлаш тизими билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, фаҳрий меҳмонлар китобига илиқ фикрларини ёзиб қолдирдилар.
Ташрифнинг иккинчи куни меҳмонлар учун гўзал ва қадимий Самарқанд сайқалига саёҳат ташкиллаштирилди. У ерда меҳмонлар шаҳарнингтарихий обидалари, диққатга сазовор жойлари ва афсонавий муқаддас қадамжолари билан танишдилар.
Ташрифнинг учунчи куни Қозоғистон делегацияси вакиллари пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” ва “Шон-шараф” давлат музейига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида “Мангу жасорат” монументи, Ўзбек аёлининг матонати тимсоли сифатида Зулфия ая Зокирова, унинг урушдан қайтмаган беш фарзанди ҳамда бева қолган тўрт келини хотирасига бағишланган “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига ҳурмат бажо келтирган ҳолда гулчамбарлар қўйилди.
Ушбу таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик таълим сифати ва самарадорлигида долзарб аҳамият касб этади. Шунингдек, соҳалар бўйича етук кадрлар тайёрлаш, уларнинг малака ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.