Тавсиянома олиш учун тест синовлари ўтказилди
2022 йил 31 январь куни Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармасида ўз йигитлик бурчини ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчилардан имтиёзли тавсиянома олиш учун Давлат тест маркази бўлими томонидан тест синовлари қабул қилинди.
Ушбу жараёнларда ҳар бир аскар ўзининг интеллектуал билимларини яна бир бор синовдан ўтказди.