Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Театр - маънавият ўчоғи

Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан ходимлар маънавиятини янада юксалтириш, уларда ватанпарварлик ва шукроналик туйғуларини мустаҳкамлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида бошқарма ходимларининг пойтахтимизда жойлашган Аброр Ҳидоятов номидаги ўзбек давлат драма театрида  “Тановор” спектакли намойишга ташрифи ташкил этилди.

Шаходат Исахонова асари асосида, арт этно-фольклор йўналишида саҳналаштирилган мазкур спектаклда бугунги кунда дунё маданиятига интилиш жараёни фаоллашган бир даврда миллий урф-одатларни кўз қорачиқдек сақлаётган, оқибат, диёнат, инсоф, адолат каби инсонийлик фазилатлари билан барчага ўрнак бўлаётган мард, танти ва содда, оқкўнгил замондошларимизнинг бой маънавий олами кўрсатиб берилади.

Спектаклда аллалар, яллалар, лапару термалар, ёр-ёру, ўланлар куйланади. Маҳоратли актёрлар ижроси эса томошабинни беихтиёр ўзига тортади. Бежизга маърифатпарвар Маҳмудхўжа Бехбудий "Театр-бу ибратхонадир" дея таъриф бермаган. Ҳақиқатдан ҳам театр ибрат ва маънавият маскани. Бу каби масканларига мунтазам равишда ташриф буюриш ходимларнинг ўз хизмат вазифасига бўлган садоқати ва меҳрини ошириб, ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech