ТЕАТР-ТАРБИЯ ВА МАЪНАВИЯТ ЎЧОҒИ.
Тарбия ва маънавият ўчоғи бўлган – театр ҳар бир инсонга ҳаётий сабоқлар берувчи жонли воситадир. Театрдан маданий ҳордиқ чиқариш учунгина эмас, ундаги намойиш этиладиган спектаклларни томоша қилиб, инсон жамиятдаги воқеликларни, кечинмаларни теран англаши мумкин.
Бугун Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази тингловчилари хамда муддатли харбий хизматчилари билан Марғилон шаҳар Мусақали драма театрига ташриф буюришди.
Тингловчилар учун хавола этилган, буюк мутафаккир, давлат арбоби бўлган шеърият мулкининг султони Низомиддин Мир Алишер Навоий бобомизнинг хаёт ва ижодидага бағишланган сахна кўринишлари намойиш этилди.
Томошабинлар учун ҳавола этилган саҳна кўриниши Низомиддин Мир Алишер Навоий нафақат халқимизнинг, балки инсониятнинг фахр-ифтихоридир. Бу мард ва шижоатли, тарихда ўхшаши йўқ боболаримизнинг хотиралари ёдимизда мангу қолади. Барчамизни ватанга янада фидойилик билан хизмат қилишга, янада садоқатли бўлишга ундайди. Шуннгдек, буюк боболаримизнинг бой меросларини сақлаб, ўрганиб, бизгача етиб келган, уларни ҳанузгача ўрганиб келаётган олимларимиз, замондошларимиз ҳақларига дуолар қилишимиз, уларни беқиёс хизматларини эслашимиз шарт. Ибрат намунаси сифатида уларнинг барчаларини қалбларимизга жо қилишимиз лозимдир.