ТЕАТР – ЭЗГУЛИК ВА ТАРБИЯ ЎЧОҒИ
Бухоро вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига, дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш, шунингдек маданий ҳордиқ олишларини самарали ташкил этиш мақсадида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг Бухоро вилоятига амалга оширган гастроль сафари давомида театр жамоаси томонидан тайёрланган "Ақлдан озиш ҳеч гапмас" мусиқали комедияси томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди.
Бир қанча кулгули лавҳалар ҳамда комедияга йўғрилган ижролар, инсон ҳиссиётларнинг ўзига хос бадиий тасвири ҳарбий хизматчи, ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларига хуш ёқди.