Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ТЕМУРБЕКЛАР ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга қизиқтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси томонидан умумтаълим мактабларида турли спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, Нукус шаҳрида жойлашган 9-сон умумтаълим мактабида «Мен ҳам ҳарбий бўламан!» шиори остида ўқувчи ёшлар ўртасида «Темурбеклар» ҳарбий-спорт мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақада мактабнинг 10-синф ўқувчилари белгиланган шартлар бўйича ўзаро куч синашиб, ўз билим ва чаққонликларни намойиш этдилар. Қизғин баҳс ва мунозаралар билан ўтган мусобақада жами 40 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди.
Мусобақа якунида ҳакамлар томонидан аниқланган ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

Text to speech