ТЎГАРАКЛАР – БЎЛАЖАК ЧЕМПИОНЛАР МАКТАБИ
Ҳозирда Республикамиз бўйлаб ёшларни спорт билан шуғуллантириш ва бу борада уларга шароит яратиб бериш бўйича Миллий гвардия ҳудудий бўлинмалари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрининг 33-сонли умум таълим мактабида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан спортнинг кўл жанги ва бокс турлари бўйича тўгараклар ташкил этилиб, унда 160 дан зиёд вояга етмаган ёшлар мунтазам шуғулланиб келмоқда.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва саломатликларини тиклашда устувор бўлган спорт машғулотлари жараёнига уюшмаган ёшларни кўпроқ жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, масъул ходимлар томонидан назоратга олинмоқда.