Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази ташаббуси билан “Ҳарбий таълим тизимида илм-фан ва педагогик технологияларни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида Республика ҳарбий илмий–амалий конференция ташкил этилади.
Конференция жорий йилнинг 20 февраль куни соат 10:00 да Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказининг активлар залида офлайн форматда бўлиб ўтади. Режалаштирилган конференцияга 40 га яқин вазирликлар (идора)лар, Олий таълим муассасаларининг профессор ўқитувчилари, докторант ва мустақил изланувчиларнинг иштироки кутилмоқда.
Ҳарбий илмий-амалий конференцияга иштирок этиш учун илмий мақола ва тезислар 2026 йил 12 февраль кунига қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун ташкилий қўмита масъулларининг телефонлари: (+998-90-958-93-14, +998 99-171-07-36)