Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

“Тил - миллат ва маъанвият кўзгуси!” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

Инсон учун киндик қони томган Ватани, дунёга келтириб вояга етказган ота-онаси қанчалик азиз ва мукаррам бўлса, унинг ўзлиги ва маънавий оламини белгилайдиган она тили ҳам шунчалик қадрли ва мўътабардир.
Қадим туркий тилимизни илк бор илмий асосда тадқиқ этган буюк аллома Маҳмуд Қошғарийнинг: «Эрдам боши тилдур», яъни «Барча эзгуликлар тилдан бошланур», деган сўзларида теран ҳақиқат мужассам. Дарҳақиқат, одамзот қалбидаги жамики олижаноб фазилатлар она тилининг бетакрор мўъжизаси, сеҳри ва жозибаси билан камолга етади.
Халқимиз тафаккурининг тиниқ кўзгуси бўлган бу бебаҳо хазинани асраб-авайлаш ва ривожлантириш бугунги кундаги энг шарафли вазифаларимиздан биридир.
Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий бобомизнинг: «Тилга эътибор – элга эътибор», деган доно ўгитларига амал қилган ҳолда, юртимизда тил масаласида олиб борилаётган давлат сиёсати инсон қадрини улуғлашга қаратилган туб ислоҳотларимизга ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир.
Таъкидлаш керакки, ушбу сана ҳар йили бутун республикамиз бўйлаб ўзгача кайфиятда нишонланади. Жумладан, “Турон” ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва “Турон” ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида 21 октябрь “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан “Тил - миллат ва маънавият кўзгуси” мавзусидаги иншолар танлови ҳамда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги “Турон” ахборот кутубхона маркази раҳбарияти, Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” ва “Ҳарбий мусиқа” академик лицейи ўқувчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Ушбу тадбирга ташриф буюрганлар дастлаб Абдулла Қодирий мемориал музейи фаолияти билан танишдилар.
Шундан сўнг, Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” ва “Ҳарбий мусиқа” академик лицейи ўқувчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида “Тил - миллат ва маънавият кўзгуси” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди. Иншолар танловида иштирок этганлар тилимизнинг пайдо бўлиши ва шаклланиш тарихи, ўзбек тили ривожи ва тараққиёти йўлида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ва ислоҳотлар бўйича ўз фикр мулоҳазалирини билдирдилар.
Тадбирнинг бадиий қисмда эса, Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейи ўқувчилари томонидан ўзбек тили ривожига ҳисса қўшган буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўриниши, Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейи ўқувчилари томонидан бадиий ва мусиқий чиқишлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Тадбир сўнгида Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” ва “Ҳарбий мусиқа” академик лицейи ўқувчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида “Тил - миллат ва маънавият кўзгуси” мавзусида ўтказилган иншолар танловининг якуний натижалари эълон қилиниб, ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Text to speech