Тилла буюмлар дўконида ўғирликка қўл урган шахс қўлга олинди
7 июль куни соат тахминан 04.06 ларда Навоий вилояти Нурота тумани “Қўриқлаш” бўлимининг техник қўриқлаш марказига Усмон Юсупов кўчасида жойлашган “Парвина Голд” заргарлик дўконидан “ташвиш” сигнали келиб тушган ва воқеа жойига зудлик билан тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ етиб келган. Ходимлар ҳодиса жойини кўздан кечириш чоғида хонадон ичида номаълум шахс борлигини пайқаган ва бу ҳақда Нурота тумани ИИБга хабар берган. Гумондор шахс қўлга олиниб, туман ички ишлар бўлимига олиб кетилган. Унинг шахсига аниқлик киритилганда у Тошкент шаҳрида яшовчи У.Ш. эканлиги маълум бўлган.