Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

«ТЎМАРИС ИЗДОШЛАРИ» КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ

Юртимизда баҳор айёми шукуҳи кезмоқда. Баҳорий байрам 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинма ва муассасаларида ўтказилаётган «Тўмарис издошлари» кўрик танловининг вилоят босқичи ўз ниҳоясига етди.
Мусобақанинг Наманган, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида ўтказилган саралаш босқичлари ҳам юқори кайфиятда, кўтаринки руҳда ўтди.
Миллий гвардия тизимида хизмат олиб бораётган аёл ҳарбий хизматчи ва ходималаримиз мусобақа шартларига кўра ўз билимлари, кенг дунёқарашлари, меҳнатсевар ва чаққонликлари, шу билан бирга, меҳрибон оила бекаси ва моҳир пазанда эканликларини намоён этдилар.
Танлов иштирокчиларининг ҳар бир чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезони асосида одилона баҳоланди. Муросасиз ўтган беллашувда иштирокчилар махсус диплом ва совғалар билан тақдирландилар. Ғолиблар мусобақанинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Республика босқичига йўл олдилар.

Text to speech